Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Ўзбекистонга кириб келган MAN русумли юк машинаси божхона кўригидан ўтказилганида, умумий қиймати 862,8 млн сўмлик 5839 дона 14 хилдаги пичоқ ва темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.