Ўзбекистон бўйлаб «санитария инқилоби» амалга оширилади

2022−2023 йилларда Ўзбекистондаги барча сайёҳлик объектлари, аэропортлар, вокзаллар ва автостанцияларда «санитария инқилоби» ни амалга ошириш, уларни замонавий ҳожатхоналар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ сентябргача ушбу объектларда ўрганишлар олиб боради.

Ҳафта ўртасида пойтахтда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Тошкентда чоршанба-пайшанба кунлари кўпчилик учун хавфли бўлмаган 4 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкин. Шифокорнинг сўзларига кўра, бўрон вақтида артериал гипертония ва бронхиал астма билан оғриган одамлар кўпроқ азият чекади, шу боис бу вақтда камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Трансплантация соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда

Сенат инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириш соҳасидаги қонунчилик нормаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллади. Сенаторлар аъзо ва тўқималарни олиш мақсадида одам ўғрилаш ёки одам савдоси хавфи билан боғлиқ ватандошларнинг қўрқуви ҳақида ҳам сўз юритишди.

Тошкентдан тезюрар электричкалар қатновини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда

Президент Тошкентдан Хожикент, Бекобод ва Ангрен йўналишида замонавий тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотда ҳозирги поездлар парки эскиргани ва йўловчилар оқимига бардош бера олмаслиги таъкидланди.

Биржада шакар нархи 26,1 фоизга арзонлашди

Биржадаги уч савдо куни якунлари бўйича шакарнинг ўртача нархи 26,1 фоизга — 1 кг учун 10,7 минг сўмгача тушди. Шу билан бирга, шакар заводлари мазкур даврда таклиф ҳажмини оширмади.

Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири бўлди

Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.

Вохид Ибодуллаев Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Қурилиш вазирлиги Бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Вохид Ибодуллаев Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан ташқари, Ўктам Пардаев Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига ҳоким бўлди.

Ўзбекистон бўйлаб «санитария инқилоби» амалга оширилади

2022−2023 йилларда Ўзбекистондаги барча сайёҳлик объектлари, аэропортлар, вокзаллар ва автостанцияларда «санитария инқилоби» ни амалга ошириш, уларни замонавий ҳожатхоналар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ сентябргача ушбу объектларда ўрганишлар олиб боради.

Футбол учрашувида тош отгани учун салкам 50 киши ҳибсга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги футбол беллашувида тош отгани учун 47 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. 19 нафар мухлис маъмурий жавобгарликка тортилди, 28 нафарига нисбатан эса тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш ўйинлари якунига етмасдан туриб, муддатидан илгари Осиё кубоги-2023 йўлланмасига эга бўлди.

Ўзбекистонлик спортчи Париж паралимпиадаси учун илк лицензияни қўлга киритди

Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги баҳсларида бронза ҳамда кумуш медалларини қўлга киритди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон делегациясига Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун биринчи лицензияни тақдим этди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Қон топшир, ҳаётни сақла

Қон ҳамма жойда керак, аммо унга муҳтожлар қонни ҳамма жойда ҳам ололмайди. «Қон топшириш — бирдамлик ҳаракатидир. Донорга айланинг ва ҳаётларни сақлаб қолинг» — бу Бутунжаҳон донорлар куни чақирувидир. Ўзбекистонда қон топшириш мумкин бўлган манзиллар — «Газета.uz» материалида.

«Президентнинг ваколат муддатини ўзгартиришдан тортиб, «фуқаро» атамасидан воз кечишгача

Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш, «фуқаро» атамасини «ватандор» га алмаштириш, қўшфуқаролик ва қўшхотинликка рухсат бериш, Бош прокуратурани Адлия вазирлигига қўшиб юбориш, ҳокимлар ва сенаторларни сайлаш — Конституция бўйича юборилаётган таклифлар ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.