Наримбетов Ахмед Караматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Ахмед Наримбетов 14 июнь куни соҳа вакилларига таништирилди. Унда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Жўқорғи Кенгес раисининг ўринбосари Атабек Давлетов ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Абатбай Данияровлар қатнашди.

Шу кунга қадар Наримбетов Ахмед Караматдинович Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг директори лавозимида фаолият юритган.