14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни. Қон ҳамма жойда керак, аммо унга муҳтожлар ҳамма жойда ҳам ололмайди, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Хавфсиз қон унга муҳтож бўлган ҳар бир киши учун мавжуд бўлишини таъминлаш учун барча мамлакатларда ихтиёрий, тўловсиз ва мунтазам равишда қон топширишга тайёр донорлар бўлиши зарур.

Қон ва қон маҳсулотлари авария, табиий офат ва бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланганларга самарали ёрдам кўрсатишда, шунингдек, қон донорлиги ҳомиладорлик ва туғиш натижасида қон кетишини бошдан кечирган аёлларга, безгак ва тўйиб овқатланмаслик натижасида оғир анемия билан оғриган болаларга, қон ва суяк илиги касалликлари, гемоглобин синтези ва иммунитет танқислиги билан оғриган беморлар, мураккаб тиббий ва жарроҳлик муолажаларни бошдан кечираётганларга жуда муҳим манбадир.


ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, ўрта ва қуйи даромадли мамлакатлар айниқса қон танқислигидан қийналади.

Тошкент шаҳридаги Республика қон қуйиш марказига мурожаат қилиб, донорга айланиш мумкин. Марказ ходимлари қон топширишга қандай ҳолдагилар тўғри келмаслиги, донорликка қандай тайёргарлик кўриш ва ундан кейин қандай дам олишни тушунтирадилар.

Потенсиал донор ўша жойни ўзида бепул текширувдан ўтади ва натижаларни тез фурсатда олади. Қон топширганидан кейин донорга иссиқ овқат берилади. Бундан ташқари, икки кунга ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотнома ҳам берилади, улардан бири кейинчалик таътилга илова қилиниши мумкин.

Қонни пойтахтдаги бошқа ташкилотлар марказида ҳам хавфсиз топшириш мумкин:

  • Қон маҳсулотларини илмий ишлаб чиқариш корхонаси (Яшнобод тумани, 1чи Мавлоно Риёзи шоҳ кўчаси, 2-уй);
  • Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти (Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 42А);
  • В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (Чилонзор тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 10-уй);
  • Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси (Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 2-уй);
  • Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Марказий ҳарбий клиник госпитали (Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 4-уй).

Шунингдек, вилоят марказлари ва Нукус шаҳридаги қон қуйиш марказларида қон топшириш мумкин:

  • Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси (Самарқанд ш., Помир кўчаси, 7-уй);
  • Фарғона вилояти қон қуйиш станцияси (Фарғона ш., Маданият кўчаси, 12А);
  • Андижон вилояти қон қуйиш станцияси (Андижон шаҳри, Қушариқ кўчаси, 39а);
  • Республика қон қуйиш станцияси (Нукус шаҳри, Х.Режепов кўчаси);
  • Жиззах вилояти қон қуйиш станцияси (Жиззах ш., Шифокор кўчаси, Тошлоқ маҳалласи, 3-уй);
  • Қашқадарё вилояти Қон хизмати маркази (Қарши шаҳри, Навоий кўчаси, 3-q микрораён);
  • Навоий вилояти қон қуйиш станцияси (Навоий, Л. Толстой кўчаси, 18-уй);
  • Наманган вилояти қон қуйиш маркази (Наманган ш., Бобуршоҳ кўчаси, 12-уй);
  • Сурхондарё вилояти қон қуйиш станцияси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 44-уй);
  • Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси (Гулистон шаҳри, Н.Зокиров кўчаси, 330-уй);
  • Бухоро вилояти қон қуйиш станцияси (Бухоро, Чўлпон кўчаси, 12-уй);
  • Тошкент вилояти қон қуйиш станцияси (Чирчиқ, Заковат кўчаси, 20а);
  • Фарғона вилояти қон қуйиш станцияси (Фарғона ш., Маданият кўчаси, 12-уй);
  • Хоразм вилояти қон қуйиш маркази (Урганч ш., Мангуберди кўчаси, 12А).