Эмлаш бошланганидан бери 10 млн нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди, дея хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Ўзбекистонда ўтган 7 ой мобайнида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 20 млн 557 минг 091 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан 10 млн 369 минг 913 дозаси 1-босқичда, 5 млн 929 минг 066 дозаси 2-босқичда, 4 млн 258 минг 112 3-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 78 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:

  • 65 ёшдан ошган фуқаролар — 1 млн 312 минг 937 доза,
  • тиббиёт ходимлари — 621 минг 243 доза,
  • мактаб ўқитувчилари — 1 млн 136 минг 886 доза,
  • МТМ ходимлари — 438 минг 186 доза,
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 1 млн 782 минг 408 доза ва бошқалар ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини юртимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берилган эди. 30 сентябрь ва 13 октябрь кунлари мамлакатда ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинаси СЭСга топширилди.

ССВ маълумотларига кўра, 274 минг нафардан ортиқ аҳоли «Спутник V» билан турли босқичларда эмланди. Бугунга келиб ушбу вакцинанинг 498 минг 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан 274 минг 821 дозаси 1-босқичда, 223 минг 585 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 2 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:

  • 65 ёшдан ошган фуқаролар — 138 минг 651 доза,
  • тиббиёт ходимлари — 86 763 доза,
  • мактаб ўқитувчилари — 891 доза,
  • МТМ ходимлари — 188 доза,
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 146 минг 494 доза «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси 260 минг 500 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.

Шунингдек, эмлаш бошланганидан бери 1 млн 448 минг 211 доза AstraZeneca қўлланилди.

Шундан 798 минг 703 дозаси 1-босқичда, 649 минг 508 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатлами орасида:

  • 65 ёшдан ошган фуқаролар — 360 минг 522 доза,
  • тиббиёт ходимлари — 279 минг 461 доза,
  • мактаб ўқитувчилари — 23 493 доза,
  • МТМ ходимлари — 7 194 доза,
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 35 052 доза AstraZeneca вакцинаси билан эмланган.

Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Ўзбекистонда 1 млн 371 минг нафардан ортиқ аҳоли Moderna билан тўлиқ босқичларда эмланди. Бугунги кунга қадар жами Moderna вакцинасининг 2 млн 865 минг 418 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан 1 млн 493 минг 482 дозаси 1-босқичда, 1 млн 371 минг 936 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакциналарнинг 11 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:

  • 65 ёшдан ошган фуқаролар — 57 358 доза,
  • тиббиёт ходимлари — 24 409 доза,
  • мактаб ўқитувчилари — 35 617 доза,
  • МТМ ходимлари — 11 465 доза,
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 108 минг 488 доза Moderna вакцинаси билан эмланган.

Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Бундан ташқари, АҚШда ишлаб чиқарилган Pfizer вакцинасининг 1 млн 015 минг 920 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Шундан 672 минг 103 дозаси 1-босқичда, 343 минг 817 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:

  • 65 ёшдан ошган фуқаролар — 15 372 доза,
  • Тиббиёт ходимлари — 2 371 доза,
  • Мактаб ўқитувчилари — 2 544 доза,
  • МТМ ходимлари — 1 030 доза,
  • Сурункали касаллиги бор фуқаролар — 17 146 доза Pfizer вакцинаси билан эмланган.

Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Cентябь ойининг охирида Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида COVID-19`га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилган эди.

4 ноябрь куни «Газета.uz» мамлакатда 246 минг 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлангани ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистонда 1 030 нафар фуқаро Sinovac вакцинаси билан тўлиқ эмланди. Шу кунга қадар Sinovac вакцинасининг 84 653 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан 83 623 дозаси 1-босқичда, 1 030 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 0,3 фоизини ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь, 20 октябрь ва 21 октябрь кунлари Ўзбекистонга Sinovac вакцинаси олиб келинган эди.