3 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди, деб хабар бермоқда ССВ.

Вазирлик маълумотларига кўра, болаларни коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичлари Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори.

Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясинингқарорига асосан, 28 сентябрдан бери Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда Pfizer вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланган.