Бугун тунда Ўзбекистонга Sinovac вакцинасининг 864 минг дозалик партияси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, ушбу вакцина GAVI Халқаро вакциналар альянсининг COVAX дастури доирасида юборилган.

Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 31 млн дозадан ошди.

Шундай қилиб, мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 31 млн 283 минг 538 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан 1 млн 594 минг 480 дозаси AstraZeneca, 23 млн 177 минг 998 дозаси ZF-UZ-VAC2001, 720 минг 500 дозаси «Sputnik V», 3 млн 060 дозаси Moderna, 1 млн 726 минг 500 дозаси Pfizer/BioNTech, 1 млн 064 минг дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 млн 300 минг 975 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Ўзбекистонга 200 минг доза Sinovac вакцинаси олиб келинган эди.

Маълумот учун, 1 ноябрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлаш режалаштирилган.