Ўзбекистон «қуруқлик портлари» тўғрисидаги битимга қўшилди

Ўзбекистон халқаро юкларни ташишни соддалаштиришга мўлжалланган «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация қилинади

Ҳукумат қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларининг харажатлари компенсация қилинади. Бунда компенсация миқдори БҲМнинг 4 бараваригача бўлиши мумкин. Шунингдек, сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадали ҳам қоплаб берилади.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов нималар ҳақида келишишди?

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатлар автомобиллар ва электротехника йиғиш ҳамда туризм соҳасида кластерлар тузиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Туркманистон томони 300 млн долларга ўзбек товарларини харид қилишни режалаштирмоқда ва «Туркманбоши» денгиз порти инфратузилмасини таклиф қилмоқда.

«Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири сешанба куни ўтказилган анжуманда давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга беришнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди. «Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди», — деди Русланбек Давлетов. Унинг фикрича, бунинг учун тартибга солиш механизмлари ва қонунлар бўлиши керак. Шунингдек, вазир Ўзбекистондаги қамоқхоналар хусусий секторга ўтказилмаслигини таъкидлади.

«Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Қидирувга берилган ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев 2 млн долларни ўзлаштирганликда айбланаётганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергия етказиб бериш бўйича қўшимча келишув имзолади

Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.

2022 йилдан барча вилоятларда буйрак трансплантацияси амалга оширилади

Президент қарори билан 2022 йилдан якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади. Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.

Тошкент вилоятида сохта 100 минг сўмлик купюраларни сотаётган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётганлар қўлга олинди. Улар бунга қадар жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.

Қизиқчи Валижон Шамшиев болалар мактаби директори этиб тайинланди

Қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.

Жамият очиқлик орқали мансабдорларни тарбиялайди — Адлия вазири

Русланбек Давлетов жамият очиқлик сиёсати орқали мансабдорларни тарбиялашини таъкидлади. «Агар амалдорнинг битта қадами бировга ёқмайдиган қадам бўлса, албатта яширишга ҳаракат қилади, кўп ҳолатларда шунақа», — деди у. Вазирнинг фикрича, очиқлик «қайсидир вазирлик учун қийин бўлиши мумкин, лекин жамият учун яхши».

Шаҳрисабзда мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дарсини поли чириб кетган спорт залида ўтишди

Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб керган спорт залида шуғулланётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига кўра, 2022 йил мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.

Энергетика вазирлиги бензин нархи ошишига изоҳ берди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга ошган. Хусусан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари асосан Аи-91 нархи 8100 сўмгача ошгани ҳақида изоҳлар қолдиришмоқда. Энергетика вазирлиги Аи-80 нархи ички бозордаги интервенция ҳисобига ушлаб турилганини, Аи-91, Аи-92, Аи-95 нархи эса жаҳон нефть бозорига боғлиқ эканлигини маълум қилди.

«Ҳукумат ихчам бўлиши керак» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири сешанба кунги анжуманда Ўзбекистонга жуда катта давлат аппарати тўғри келмаслиги, унга кетадиган харажатлар жуда кўплигини таъкидлади. «Ҳукумат ихчам бўлиши керак», — деди Русланбек Давлетов. У шунингдек, фуқаролар бирор ташкилот хулосаси учун вилоятдан Тошкентга қатнашига тўғри келишини ҳам танқид остига олди.

Ўзбекистон президенти АҚШ конгрессменлари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменлари Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгерни қабул қилди. Учрашувда Небраска, Колорадо ва Техас билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Европада энергия инқирози: газ нархининг кескин ўсиши сабаблари ва оқибатлари

Европада табиий газ нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан олти бараварга ўсди. 5 октябрь куни табиий газ фючерслари нархи минг куб метр учун қарийб 1200 долларга етди. Яқинлашаётган иситиш мавсумида газ танқислиги хавфи хонадонларни иситиш, электр энергияси таъминоти ва саноат ишлаб чиқаришга жиддий хавф туғдириши мумкин. Европа газ бозорида нахрларнинг рекорд даражада кўтарилишининг сабаблари ва бунинг оқибатлари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

«Самолётлар парвозини юз йил бўлса ҳам кузатардим». Авиаспоттинг нима ва нега одамлар самолётларни суратга оладилар?

Болаликда нигоҳларингизни кўкка қаратиб, ҳаяжон билан «самолёт!» дея ҳайқирганларингиз ёдингиздами? «Темир қушлар»га бўлган бу қизиқиш, гарчи ёшлари улғайган бўлса ҳам, авиаспоттерларни ҳамон тарк этгани йўқ. Улар ҳар қандай об-ҳавода ҳам лайнерларнинг учиш-қўнишларини фотосуратга олишга шошадилар. «Газета.uz» Ўзбекистон споттерлари билан уларнинг севимли машғулотлари, ўлкамиз ва хориждаги споттинг фарқи ҳақида суҳбатлашди.