Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда республика республика «Баркамол авлод» болалар мактаби ахборот хизмати хабар берди.

Тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилган.

«Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта — Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан», — дейди Валижон Шамшиев.