Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ижарада яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Октябрь ойидаги миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Афғонистон билан чегарада ўзбек аскари ҳалок бўлди — президент

Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида кеча давлат чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлганлигини маълум қилди. «Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди — наманганлик эди», — деди президент.

Демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади — Шавкат Мирзиёев

«Демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

2 млн дан ортиқ фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартирмаган — ДХА

ДХА маълумотларига кўра, 3,6 млн ҳайдовчи эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ўзгартирган. 2 млн ндан ортиқ киши эса ҳали ҳам ўзгартирмаган. Агентлик навбатларнинг олдини олиш учун яратилган қулайликларни яна бир бор эслатиб ўтди.

1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

«Тонировка»га рухсатноманинг фақат my.gov.uz орқали берилиши, энг яхши лойиҳалар учун ёшларга 54 млн сўмгача грант маблағларининг берилиши, экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурсларнинг тақдим этилиши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкаларининг оширилиши — 1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистонлик мутахассислар Венгрияда «Пакш-2» АЭС қуриш тажрибасини ўрганадилар

Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги ходимлари Венгрияда «Пакш-2» атом электр станциясини қуриш тажрибасини ўрганадилар. Бундан ташқари, ўзбекистонлик абитуриентларни Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети ва Дунауйварош университетида грант асосида ўқитиш режалаштирилмоқда.

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида

Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.

Афғонистон энди минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак — Ўзбекистон ТИВ

Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграция жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши керак. Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов Туркия Кенгаши мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида ушбу фикрларни билдирди.

Сурхондарё ҳокими Термизда Афғонистоннинг Бахл вилояти губернатори билан учрашди

Афғон томони ташаббуси билан Термизад Ўзбекистон ва Афонистоннинг чегарадош ҳудудлари раҳбарлари учрашди. Унда Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини қандай амалга ошириши мумкинлиги ҳақида

Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz» га тақдим этган мақоласида иш ўринларининг ўсишига, иқтисодий ўзгариш жараёнларини тезлаштиришга ва Ўзбекистон фуқароларининг фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган тўрт йўналишда чуқур ислоҳотлар зарурлиги ҳақида ёзади.

«Аёлларга қўлидан ҳеч нарса келмайдиган одамдек қарашлари ёқмайди». Вилоятдан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (2-қисм)

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбатнинг 2-қисмини ҳавола қилади. Қизлар пойтахтдаги қийинчиликлар, ўз йўлларини топишдаги иккиланишлар ва жамиятда хотин-қизларга бўлган муносабатлар ҳақида сўзлаб беришди.