Al Jazeera телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вильчевска томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганлигини маълум қилган эди.

Кейинчалик, ТИВ польшалик журналистдан узр сўраган эди ва унинг аккредитацияси расмийлаштирилган эди.

Апрель ойида ИИВ Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблаган эди.