Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи барпо этилди. 31 май куни кам таъминланган оилалар, меҳрибонлик уйлари ҳамда олимлар оилаларининг болалари учун бўлиб ўтди.

Боғ очилишидаги мушакбозлик.

Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилмоқда. 1 июнь — Болаларни ҳимоя қилиш кунидан бошлаб қуйидаги ҳудудлар фаолият юритади:

  • Дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар;
  • майдони 8500 кв м бўлган мусиқий фаввора;
  • баландлиги 57 м бўлган Нойшванштайн қасрининг нусхаси;
  • Регистон майдони ва 650 ўринга мўлжалланган Рим Колизейи кўринишидаги амфитеатр.

Боғнинг умумий майдони 21 гектарни ташкил этади. Биринчи босқичда 9 гектар майдон фойдаланишга топширилди. Ушбу ҳудудда дўконлар, ресторанлар, кинотеатр ва океанариум билан жиҳозланган 27 та иншоот мавжуд.

Боғнинг очилишида Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқди.

«Ўйлайманки, ҳар куни янада чирой очиб бораётган Тошкентдаги Magic City чиройли биноларининг очилиши Тошкент учун унутилмас кунга айланади. Муҳтарам Президентимиз бу йилни ёшларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилди. Бу охирги очилиш эмас, ёшларимиз учун яна кўплаб бинолар мавжуд. Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган бинолар, янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди у.

Шаҳар ҳокими боғ қурилишида иштирок этганларга миннатдорчилик билдирди. «Мен боғ қурувчиларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Тошкент учун ушбу боғни қурганингиз учун сиздан миннатдорман. Ўйлайманки, келажакда сизнинг лойиҳаларингиз янада каттароқ ва чиройлироқ бўлади», — деди ҳоким. Боғ Discover Invest компанияси томонидан қурилмоқда.

Худди шу куни президентга Magic City қурилишининг иккинчи босқичи тақдим этилган эди. Қайд этилишича, иккинчи босқичда сунъий кўл барпо этилиб, унинг атрофида — мамлакатнинг тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига бағишланган мавзули шаҳарча (Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент ва бошқалар) қурилади.

«Газета.uz» боғ очилишига Magic City брендинги билан шуғулланган TutkovBudkov компанияси китоб чиқарган ҳамда ва робот Фаникл ва унинг дўстлари ҳақида анимацион фильм суратга олгани ҳақида ёзган эди. Қаҳрамонлар янги боғнинг бренди ҳисобланади. «Улар сеҳрли тангалар ёрдамида дунё бўйлаб саёҳат қилиб, турли мамлакатларнинг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар», — дейди компаниянинг креатив директори Олег Баринбойм.

Миллий боғнинг бир қисми Ҳиндистондаги Тожмаҳал, Париждаги Эйфел минораси, Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали, Лондондаги Биг Бен ва бошқаларни таништирган робот Фаниккел тасвирланган баннер билан ўралган.

«Газета.uz» мухбирининг таъкидлашича, панжаранинг бир қисми илгари Наврўз тананалар уйи жойлашган ҳудуддан ўтган. У ерда маданий-маърифий мажмуа, шу жумладан «улуғвор кутубхона» қуришга ваъда беришган эди.

Боққа кириш бепул, аммо айрим ҳудудларнинг пулли бўлиши кутилмоқда.

«Газета.uz» аввалроқ Magic City боғининг қандай кўринишда бўлиши ҳақида батафсил ёзган эди.

Миллий паркни реконструция қилиш тўғрисида қарор 2017 йил сентябрь ойида қабул қилинган эди.