Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашувида вилоятда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш кераклиги ҳақида таъкидлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Биз Сурхондарёда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришимиз керак. 60 та сектор раҳбари 100 фоиз иш вақтини маҳаллада ўтказиши керак. Уларнинг кабинетдаги ишларини муовини бажаради. Агар улар маҳаллага тушиб ишласа, одамлар билан ишласа, уларга иш, шароит топиш, маҳалланинг ўсиш нуқталарини белгилаш билан шуғулланса, жиноятчилик кам бўлади, норозилик кам бўлади. Ўз-ўзидан соҳасининг самарадорлиги ортади», — деб айтди у.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилиб, унда ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктирилиши ҳақида хабар берилган эди.