IT Park дирекцияси ўз мажбуриятларини бажармаган 27 та компаниянинг мақомини бекор қилди. Бу ҳақда Texnopark ахборот хизмати хабар бермоқда.

Резидентлик мақоми бекор қилинган компанияларнинг аксарияти Тошкент, Хоразм, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган. Улар орасида — Oson Apteka, Hoop Club, Invan Soft, Filosofiya IT, Imenu, School-Service ва бошқалар бор.

СТИР

Юридик шахснинг номи

Жойлашган
ҳудуди

1.

306806099

«HOOP CLUB» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

2.

305656929

«FISKAL MA’LUMOTLARNI AVTOMATIZATSIYALASH TIZIMI» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

3.

303757280

«EFFECT CONSULTING» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

4.

305971394

«ROBOTICS LAB FUTURE TECHNOLOGY COMPANY» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

5.

305093404

«SMART ASIA LABS» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

6.

305055402

«SOCIAL WEB SOLUTIONS» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

7.

306875892

«INVAN SOFT» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

8.

305507004

«FILOSOFIYA IT» ХК

Тошкент
шаҳри

9.

306390889

«FUTURE SOFTWARE» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

10.

304757637

«GLOBAL CASE SYSTEMS» ХК

Тошкент
шаҳри

11.

306936863

«ZETEN SOFT SOLUTION» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

12.

306377222

«FASTAGO» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

13.

306414594

«MY WAY GROUP» ХК

Наманган
вилояти

14.

306899539

«PROGRAMMING DEVELOPMENT» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

15.

306847744

«INFOSHOP» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

16.

305876243

«DUDUK SERVICE» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

17.

307201844

«NATIONAL IDENTIFICATION SYSTEM» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

18.

307344001

«TIIN WIN» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

19.

306790335

«ROHINI GRAND INNOVATIONS» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

20.

305910027

«AQLIFY» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

21.

306258267

«TEHNOLAB» МЧЖ

Хоразм
вилояти

22.

307466926

«OSON APTEKA» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

23.

307594332

«IMENU» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

24.

307673130

«SCHOOL-SERVICE» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

25.

307152691

«TECHNICAL ASSISTANCE» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

26.

307290119

«RING ITS» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

27.

302744852

«SOFT MARSH» МЧЖ

Тошкент
шаҳри

Дирекциянинг эслатишича, IT Park резидентларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Низомнинг фаолият турларига асосланган бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;
  • IT Park Дирекциясига ҳар чоракда фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
  • молиявий хўжалик фаолиятининг йиллик аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини IT Park Дирекциясига юбориш;
  • Резидентнинг IT Park Дирекцияси билан ишлаш шартлари тўғрисидаги Шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, низом талабларини бузган юридик шахслар Texnopark резиденти мақомидан маҳрум қилинади, солиқ имтиёзлари эса белгиланган тартибда Ўзбекистон Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятларини тиклаш билан бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, IT-park президентнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган.