«Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят иши ЖКнинг 179- (сохта тадбиркорлик), 184- (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ҳамда 189-моддалари (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган.
«Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
«Jahon.uz»нинг ёзишича, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан «Lyubaya biznes xorosha» МЧЖ, «My shop business» МЧЖ, «My shopping» МЧЖ, «Plati-leti» МЧЖ, «S 707» МЧЖ, «White ravens» МЧЖ, «City mall» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.