«ҳайдовчи» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди
4 октябр 2023, 18:39

Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 24 ёшли йигит ўлдирилган, машинаси эса ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда йўлда ёнаётган машина видеоси пайдо бўлди.

Фарғонада такси ҳайдовчисининг машинасини шикастлаган эркак ушланди, ИИБ ходимларига эса хизмат текшируви тайинланди
3 август 2023, 09:17 1

Фарғонада такси ҳайдовчисининг машинасини шикастлаган эркак ушланди, ИИБ ходимларига эса хизмат текшируви тайинланди

Фарғонада телефонига жавоб бермагани учун Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди ва гумонланувчи ушланди. Ушбу воқеага гувоҳ бўлиб, бирор чора кўрмаган ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетди
21 июн 2023, 20:26

Тошкент вилоятида ҳайдовчи велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетди

Велосипедчи Николай Сдержиковни якшанба куни эрталаб Тошкент-Чорвоқ йўлида машина уриб юборди. У дарҳол ўрнидан тура олмагани учун машинани эслолмаган. Велосипедчи ҳодиса тасвирларини юборган кишига 10 млн сўм мукофот пули кафолатланганини маълум қилди.

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади
27 феврал 2023, 15:36

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади

Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди
21 декабр 2022, 18:11

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди

Қувалик ҳайдовчи Фарғонада ўзига нисбатан ноқонуний баённома тузган икки нафар ЙПХ ходимини руҳий азоб етказганликда айблаб судга берди. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, инспекторларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Оҳангаронда жарима майдончасига олиб кетилаётган ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб юборди
7 июн 2022, 09:47

Оҳангаронда жарима майдончасига олиб кетилаётган ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб юборди

20 май куни Оҳангаронда ЙПХ инспектори жарима майдончасига олиб кетаётган «ВАЗ-2121» ҳайдовчиси ўзини машинадан ташлаб юборди. 27 ёшли фуқаро 6 июнь куни кечаси шифохонада вафот этди. Прокуратура текширув ўтказмоқда.

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди
16 апрель 2022, 13:17

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди

Қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги суюлтирилган газ ортилган юк машинаси Қамчиқ довонида қатнов қисмини ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
27 декабр 2021, 10:58

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходими хизмат вақтида автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сафдорни уриб кетганликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.

8 ёшли ҳайдовчи Lacetti билан супермаркет ичига кириб борди (видео)
7 январ 2021, 20:52

8 ёшли ҳайдовчи Lacetti билан супермаркет ичига кириб борди (видео)

Тошкентда 8 ёшли ҳайдовчи отасининг қаровсиз қолдирган Lacetti автомобилини ҳайдаб, супермаркет ичига кириб борди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг