Тошкентлик велосипедчи Николай Сдержиковнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, 18 июнь куни эрталаб соат 7:15 да «Тошкент-Чорвоқ» трассасида уни автомобиль уриб юборган. Ҳодиса автомобиль йўлининг Янги Ўзбекистон кўчаси билан кесишмасидан 20 км узоқликда содир бўлган. Ҳайдовчи спортчининг ҳолидан хабар олиш учун тўхтамади ва воқеа жойидан қочиб кетди, деди Николай Сдержиков.

«Ҳайдовчи тезлик режимини бузган ҳолда, мен йўл четида кетаётган ўнг тарафдаги транспорт воситасини айланиб чиқди, — деб ёзади велосипедчи Ўзбекистон велоспорт жамияти каналида. — У секинлашмади, сигнал ҳам бермади, шунчаки узлуксиз чизиқдан чиқиб кетиб, орқамдан урди».

велосипедчи, тошкент вилояти, ҳайдовчи

«Мен шунчаки йўл четида кетаётган эдим, бирданига орқамдан зарба бўлди, — деди Николай Сдержиков «Газета.uz»га. — Бошқа айтадиган гапим йўқ. Зарбадан ўнг томоним билан бетон тўсиққа бориб урилдим ва асфальтга бошим билан йиқилиб, 20 сониялар шок ҳолатида ётдим».

Велосипедчи уни уриб кетган машинани таниб олишга улгурмади. Унинг сўзларига кўра, у туришни бошлаганида, олдига қора Lacetti ҳайдовчиси тўхтаган ва соғлиғини сўраб, сўнг кетиб қолган.

Сдержиковнинг ўзи тез ёрдам чақиришга мажбур бўлган. Бригада, спортчининг сўзларига кўра, уни узоқ вақт топа олмаган ва фақат икки соатдан кейин касалхонага олиб кетган.

велосипедчи, тошкент вилояти, ҳайдовчи

Авария жойи оқ-қора маёқ билан белгиланган.

«Қуёшда ўтирдим ва бир ўзим кутдим. Ўша ердан спортчилар ўтиб кетишди. Сув бериб, ёрдам беришни таклиф қилишди», — дейди у.

Тез ёрдам машинаси Николай Сдержиковни Паркент туманидаги энг яқин шифохонага олиб борди. МРТ ва рентген ички жароҳатлар, синишлар ва мия чайқалишини кўрсатмади. Велосипедчининг юмшоқ тўқималари шикастланган ва уйига жўнатилган.

Николай Сдержиков бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан +998−90−372−84−51 рақами орқали у билан боғланишларини сўради. «Мен ҳуқуқбузар автомашинасининг русусми, ранги ва рақамини аниқлаш имкониятини инобатга олган ҳолда, воқеани видеорегистраторга ёзиб олганларга 10 млн сўм миқдорида мукофот берилишини кафолатлайман. Гувоҳнинг илтимосига кўра анонимлик таъминланади», — деди велосипедчи.

Велосипедчилар жамоатчилигининг маълум қилишича, велоспорт ва триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам ҳаваскорлари, ҳам профессионал спортчилари учун машғулот майдони бўлган «Тошкент-Чорвоқ» йўналишида велоспортчиларни машина уриб юбориш ҳолатлари мунтазам равишда учрайди.

«Газета.uz» ушбу муаммони ўрганмоқда.