«форум» тегли мақолалар


Тошкентда «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади
10 апрель 2023, 16:26

Тошкентда «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади

Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Озарбайжон билан 500 млн долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади
27 феврал 2023, 13:03

Ўзбекистон Озарбайжон билан 500 млн долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади

Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 11 та ҳужжат имзоланди. Томонлар лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш учун $500 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олди.

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади
17 декабр 2021, 19:38

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади

18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.

Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади
18 ноябр 2021, 11:12

Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

23 ноябрь куни Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади. Тадбиркорлар ҳамда экспертлар бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳити одамларнинг, компания ва жамиятнинг муваффақиятига таъсири ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади.

Ўзбекистон Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон форумини ўтказади
10 август 2021, 14:44

Ўзбекистон Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон форумини ўтказади

Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси 12−13 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Унда СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган шароитда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.

Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг Форуми бўлиб ўтди
6 август 2021, 22:33

Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг Форуми бўлиб ўтди

Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви билан параллель равишда минтақанинг етакчи аёллари мулоқоти Форуми ҳам ўтказилди. Ўзбекистон мулоқотда раислиги доирасида уни янги маслаҳатлар платформасига айлантиришни мўлжалламоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича минтақалараро форум ўтказишни таклиф қилди
16 июл 2021, 12:19

Шавкат Мирзиёев ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича минтақалараро форум ўтказишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқалар бўйича форумни ўтказиш, Марказий ва Жанубий Осиён туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш каби ташаббусларини илгари сурди.

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари бўйича конференция бўлиб ўтади
8 июл 2021, 09:43

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари бўйича конференция бўлиб ўтади

15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Афғонистон президентлари, Покистон ва бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ҳамда юқори даражадаги вакиллари иштирок этади.

«Ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим» — Шавкат Мирзиёев
12 август 2020, 15:30

«Ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
6 август 2020, 18:11

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади

12−13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми видеоконференция шаклида ўтказилади. Унда президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги таклифига мувофиқ тайёрланган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг