«итсв» тегли мақолалар


Франция компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ажратилади — ИТСВ раҳбари
20 ноябр 2022, 16:23

Франция компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ажратилади — ИТСВ раҳбари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Парижда бўлиб ўтган бизнес-форумда фақат француз компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ажратиш, уларга имтиёзлар бериш ва маҳсулотларни харид қилишни кафолатлашга тайёрлигини маълум қилди. У ҳамкорликнинг бешта йўналишини санаб ўтди, жумладан, автомобилсозлик.

Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
15 октябр 2022, 20:01

Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобилларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича шартномани тайёрлайди. Томонлар дори воситалари ва тиббиёт буюмлари муомаласи соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Ўзбекистон Ҳиндистондан банан, манго, соя ва гуруч импорт қилинишига рухсат берди
29 июл 2022, 16:52

Ўзбекистон Ҳиндистондан банан, манго, соя ва гуруч импорт қилинишига рухсат берди

Ҳиндистон Ўзбекистонга банан, манго, соя ва гуруч экспорт қилишга рухсат олди, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар эса Ҳиндистон бозорига узум, олхўри ва гилос етказиб бера олади. Томонлар бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун чекловларни олиб ташлашни муҳокама қилмоқда.

Жамшид Ходжаев бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди
16 июл 2022, 14:37

Жамшид Ходжаев бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик бўйича битимни парафирлаш маросими ўтказилди
7 июл 2022, 10:26

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик бўйича битимни парафирлаш маросими ўтказилди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни дастлабки имзолаш маросими ўтказилди. Ушбу ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган битимнинг ўрнини эгаллаши ва томонларнинг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

21−22 июнь кунлари Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ўтказилади
7 июн 2022, 12:01

21−22 июнь кунлари Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ўтказилади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи 21−22 июнь кунлари Женевада бешинчи бор йиғилиш ўтказади. Аввалроқ бош вазир ўринбосари — ИТСВ раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистон ташкилотга тезроқ киришга устувор аҳамият қаратишини таъкидлаган эди.

ИТСВга ташқи савдо операцияларини тартибга солиш ваколати берилди
6 апрель 2022, 13:54

ИТСВга ташқи савдо операцияларини тартибга солиш ваколати берилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди. Бундан ташқари, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 500 минг долларгача кредитлар ажратилади.

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди
1 апрель 2022, 17:06

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
25 феврал 2022, 16:20 1

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов ва Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳамда «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков коронавирусга қарши эмланди
11 август 2021, 11:15

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков коронавирусга қарши эмланди

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков COVID-19 га қарши Moderna вакцинаси билан эмланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди
29 апрель 2021, 16:31

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

ИТСВ тузилмасида Россия билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилди
23 март 2021, 12:02

ИТСВ тузилмасида Россия билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди. Москвада ИТСВ ваколатхонаси очилади.

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда
27 ноябр 2020, 11:34

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотларда аниқланган ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган.

ИТСВ ходимларининг меҳмонхонада яшаганига изоҳ берди
15 октябр 2020, 09:14

ИТСВ ходимларининг меҳмонхонада яшаганига изоҳ берди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўз ходимларининг пойтахтдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида яшаши учун 2 млрд сўм тўлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади
29 август 2020, 13:44 1

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади

Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо айланмаси 2,7 млрд долларни ташкил этди
7 июл 2020, 17:21

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо айланмаси 2,7 млрд долларни ташкил этди

2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси ўтган 5 йил давомида энг юқори натижа — 2,7 млрд долларни ташкил этди. 6−7 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг Сеулга амалий ташрифи давомида янги келишувларга эришилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг