16 июль куни бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

У президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланган Сардор Умурзаковнинг ўрнини эгаллади.

Жамшид Ходжаев (1979 йилда туғилган) Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети (2000) ва Буюк Британиянинг Бирмингем университетини (2003)ни тамомлаган. Банк тизимида 2000 йилдан буён ишлаган, хусусан, Ўзбекистон Марказий банки тузилмасидаги 14 йиллик меҳнат фаолиятининг 8 йили давомида раҳбарлик лавозимида ишлаган.

2017 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб, ғазначилик, ташқи иқтисодий фаолият, ахборот технологиялари, лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқа бўлимларга раҳбарлик қилган.

2017 йил август ойида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат бюджети даромадлари тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

2017 йил ноябрь ойида ташқи савдо вазири, 2019 йил январь ойида эса қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган.