«иссиқхона» тегли мақолалар


Президент ёқилғисиз иситиладиган 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуришга топшириқ берди
12 феврал 2024, 14:30

Президент ёқилғисиз иситиладиган 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуришга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев масъулларга ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.

Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
2 феврал 2024, 10:31 1

Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Бектемир туманидаги «Бекуз келажак» иссиқхонаси олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдалангани ва фильтрловчи мосламалари носоз экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда.

Экологлар Тошкент атрофидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда
25 январ 2024, 15:30

Экологлар Тошкент атрофидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда

Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда. Пойтахт атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ўзбекистонда иссиқхона помидори нархи қимматлашишда давом этмоқда — EastFruit
28 март 2023, 15:42

Ўзбекистонда иссиқхона помидори нархи қимматлашишда давом этмоқда — EastFruit

Ўзбекистонда ўтган ҳафтада қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга ва ўтган йилга нисбатан деярли 2 бараварга ошди. Аввалроқ маҳсулот нархининг ошишига январь ойидаги аномал совуқ сабаб сифатида кўрсатилганди.

Тошкент вилоятида 3 та иссиқхона давлатга салкам 90 млн сўм зарар етказди
22 январ 2023, 11:05

Тошкент вилоятида 3 та иссиқхона давлатга салкам 90 млн сўм зарар етказди

Зангиота туманида 3 та иссиқхона 5000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Оқибатда давлатга 87 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Иссиқхоналарнинг газдан қарздорлиги учун пеня 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди
3 ноябр 2022, 10:31

Иссиқхоналарнинг газдан қарздорлиги учун пеня 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди

Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига газ тўловини ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди. Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

«Бу давлат хавфсизлигига таҳдид». Сардор Умурзаков — иссиқхоналарнинг газдан узилиши ҳақида
31 октябр 2022, 12:37

«Бу давлат хавфсизлигига таҳдид». Сардор Умурзаков — иссиқхоналарнинг газдан узилиши ҳақида

Президент Администрацияси раҳбари иссиқхоналарни газдан узиб қўйган мутасаддилар ҳаракатини «давлат хавфсизлигига таҳдид», деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, газнинг атиги 1,5 фоизи тежалган, лекин экспорт ва иш ўринлари «ўлдирилган». У «газ ўғрилайдиган» АГТКШлар билан шуғулланишни топширди.

Мирзиёев Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрди
28 октябр 2022, 10:16 1

Мирзиёев Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрди

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга иссиқхоналар газдан узилган ҳолатни зудлик билан кўриб чиқишни буюрди. Пайшанба куни Энергетика вазирлиги шу куннинг ўзидаёқ газ таъминоти тикланганини маълум қилганди, кейинчалик бу хабар ўчирилди. Энди эса иссиқхоналарда 1 кун ичида газ тикланиши айтилмоқда.

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди
25 октябр 2022, 13:18

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди

Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.

Иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати 7 йилдан 13 йилгача узайтирилади
15 сентябрь 2022, 11:19

Иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати 7 йилдан 13 йилгача узайтирилади

Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун бериладиган кредитлар муддати 5−7 йилдан 10−13 йилгача узайтирилади. Қолаверса, табиий газ истеъмоли учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини октябрь ойигача ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Наманганда 13 млрд сўмлик субсидия ва имтиёзли кредит эвазига қурилган иссиқхоналар ишламаётгани аниқланди
24 июн 2022, 11:51

Наманганда 13 млрд сўмлик субсидия ва имтиёзли кредит эвазига қурилган иссиқхоналар ишламаётгани аниқланди

2020 йил Чортоқ туманида адирликда ташкил этилган 1000 та иссиқхонанинг 95 фоизи яроқсиз ҳолда экани аниқланди. 6,7 млрд сўм субсидия ва 6,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган иссиқхона тумандаги 1000 та камбағал оила аъзоларини иш билан таъминлаши керак эди.

Майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхона мажмуалари ташкил этилади
8 июн 2021, 09:08

Майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхона мажмуалари ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхоналар ташкил этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг