«ижара» тегли мақолалар


Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ
22 феврал 2024, 12:35

Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентдаги уй-жойларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи бир йилда деярли 20 фоизга ошди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида. Январда иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи квадрат метри учун 1122 долларни ташкил этди. Бектемир, Сергели ва Яшнободда нархлар бироз ошди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
15 декабр 2023, 18:07

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Ижарага олинган мулкни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди
25 октябр 2023, 17:13

Ижарага олинган мулкни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди

«Ижара тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, энди ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.

Сенат ижара ва лизинг тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Нималар ўзгармоқда?
24 август 2023, 16:04

Сенат ижара ва лизинг тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Нималар ўзгармоқда?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда автомобиль ижараси ёки лизинг бўйича фирибгарлик ҳолатлари кўпайди. Сенаторлар ижарага олинган объектни мулк қилиб оладиган ижарачилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Лизингга олувчининг розилигисиз объектни тасарруф этиш ҳам тақиқланмоқда.

Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи бир йилда 27 фоизга ошди — ИТИМ
15 июн 2023, 14:35

Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи бир йилда 27 фоизга ошди — ИТИМ

Май ойида пойтахтдаги иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 2,5 фоизга кўтарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошди. Шаҳардаги ижара нархлари эса йил бошидан бери 12,1 фоизга камайди.

Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ
27 март 2023, 13:42

Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ

ДСҚ Ўзбекистонда қанча талаба шартнома тузиб ижарада турганини маълум қилди. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 50 976 та ижара шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар бўйича ижарада турувчи талабалар сони 83 018 нафарга етган.

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?
7 сентябрь 2022, 11:54

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?

«Газета.uz» мухбири дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва фарзанди ўша ердаги мактабда ўқиётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, дарсликларни бериш тартиби ҳақида сўради. Уларнинг кўпчилиги китоблар бепуллиги ва улар ўқувчида умрбод қолишини айтмоқда, айрим жойларда хатто компьютергача берилади.

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин
17 ноябр 2021, 10:55

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Эндиликда нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олишлари мумкин. Ижарага берилган транспорт томонидан бузилган йўл ҳаракати қоидаларини эса онлайн текшириш имконияти яратилди.

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди
27 сентябрь 2021, 10:25

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ижарада яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди
15 май 2021, 23:47 1

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди

Тошкентда ўтказиладиган тажриба доирасида бўш турган биноларнинг эгаларига пеня жорий этиш режалаштирилмоқда. Гап олти ой мобайнида мол-мулкдан фойдаланилмаган ёки ижарага берилмаган тақдирда пеня ҳисоблаш ҳақида кетмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар кредит олганидан кўра, ижарага бино олиб, ўз фаолиятларини бошлагани маъқул деб ҳисоблайди.

Ётоқхонада ва ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилади
1 март 2021, 18:08 4

Ётоқхонада ва ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилади

Барча ҳудудларда ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизими жорий қилинади. Ижарада турадиган талабалар билан профилактик тадбирлар қамрови ва сифати оширилади.

Ижара тўловларининг энг кам ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда
2 ноябр 2020, 17:50

Ижара тўловларининг энг кам ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда

2021 йилда нотурар ва турар-жой бинолари, шунингдек, енгил автомобиль ва юк машиналари учун ижаранинг энг кам ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди
2 июл 2020, 15:07

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

«Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК негизида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тузилди. Марказнинг асосий вазифаларидан бири давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этишдан иборат.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг