2021 йил учун Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди. Ушбу маълумот «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» ги қонун лойиҳасида акс этган.

Мазкур қонунга биноан, Тошкентда 2021 йилда турар-жой бинолари учун ижаранинг энг кам ставкаси 1 кв. м. учун ойига 14 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида — 8,5 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 4 минг сўм миқдорда белгиланган. Бу йил учун ушбу ставкалар мос равишда 12, 7,5 ва 3,5 минг сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, пойтахтда турар жой бўлмаган кўчмас мулкни ижарага беришнинг минимал ставкаси 1 кв. м. учун ойига 29 минг сўмни ташкил этади. Ушбу ставка вилоят марказлари ва Нукусда — 17 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 7,5 минг сўмга тўғри келади. Нотурар жой бўлмаган объектларга бу йилда минимал ставкалари мос равишда 25, 15 ва 6,5 минг сўмни ташкил этади.

Енгил автомобиль транспортини (йўловчиларни, юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаси, 8 ўриндиқдан кўп бўлмаган, ҳайдовчи ўриндиғини ҳисобга олмаганда) ижарага беришнинг минимал ставкаси 575 минг сўмни (2020 йил учун 500 минг сўм) ташкил қилиши мумкин.

Шу билан бирга, микроавтобуслар, автобуслар ва юк машиналари учун ижара ҳақининг минимал миқдори 1 150 000 сўмни (2020 йил учун 1 млн сўм) ташкил этиши кутилмоқда.


Фото: norma.uz