Uzbekistan Airways Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан бу шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилинганини билдирди. Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.
Тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида унутиб қолдирган юклар 26 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Uzbekistan Airports ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақирди. Компания юклари сотилмаслиги ва учинчи шахсларга берилмаслиги билдирди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways таркибига ўтишига изоҳ берар экан, Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак бўлгани, буни барча экспертлар таъкидлаганини айтди. Аввалроқ у ҳудудий авиация ишга тушганини «узоқ кутилган лойиҳа» деб атаганди.
Uzbekistan Airports Тошкентда авиаспоттер болаларнинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди. Компания ёш авлоднинг споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашини айтди. Шаҳар ИИББ ҳозирча ҳолат юзасидан баёнот бермади. Ҳибсга олинганларнинг айтишича, уларга нисбатан муносабат юмшаган.
Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Павильонни баҳорда қуриб битказиш режалаштирилганди, лекин бошланган иш бирдан тўхтатилган. Uzbekistan Airports компанияси бу терминал кенгайтирилгунга қадар вақтинчалик ечим эканини қайд этди.
Президент Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз улушини Uzbekistan Аirways таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Тошкент халқаро аэропортида бешинчи расмий споттинг-тур бўлди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 50 га яқин споттер қатнашди. Фото.
Turkish Airlines компаниясининг бортида 265 нафар йўловчиси бўлган Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра аввал кечиктирилиб, сўнг бекор қилинди. Йўловчиларга иссиқ овқат ва меҳмонхонага жойлашиш таклиф қилинди.
Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар техник шартларга қўшимчалар ва тушунтиришлар киритилгани сабабли қайтадан кимошди савдосига қўйилди. Ҳар учала лот бўйича савдолар 3 октябрь куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади.
«Андижон» аэропортининг янги аэродром мажмуаси учун узунлиги 3400 м, эни 60 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилади, шунингдек, тунги вақтда ва оғир об-ҳаво шароитида барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш имконини берувчи ёритиш мосламалари билан жиҳозланади.
Наманган шаҳрида аэропортнинг реконструкция қилинган учиб келиш терминали очилди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш майдони 720 кв. метрдан 1756 кв. метрга етди. Ўтказувчанлик эса 3 баробар ошди. Жўнаб кетиш терминалини реконструкция қилиш сентябрь ойида бошланади. Фото.
«Миллий электр тармоқлари» Тошкент халқаро аэропорти тунда электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этиб, 4 та тармоқдан фақат 3 тасида узилиш кузатилганини маълум қилди. «МЭТ» Uzbekistan Airports`га 35 кВлик ҳамда захира тармоқнинг ишчи ҳолатини сақлаш мақсадга мувофиқлигини ҳам тушунтирди.
Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.uz» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.
Uzbekistan Airports компанияси раиси Раъно Жўраеванинг 2022 йил ноябрида 3 йилга узайтирилган шартномаси бекор қилинди. «Газета.uz» бир кун аввал унинг лавозимидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Компания раиси в.б. этиб Жавлонбек Умархўжаев тайинланди.
Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports ягона такси хизмати қонун талабларини бузаётганини маълум қилди. Компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинди. Uzbekistan Airports қўмитани судга берганди, аммо якунда ютқазди.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Урганч аэропортини модернизация қилиш ва ривожлантириш, Бухоро аэропортини реконструкция қилиш бўйича иккита лойиҳа тайёрланаётганини маълум қилди. Кузда хусусий шерикларни танлаш бўйича танловлар ўтказилиши кутилмоқда.
70 ёшли аёл Тошкентдан Самарқандга учаётган Silk Avia самолёти ҳожатхона кабинасида сигарет чекди. Самолёт қўниши билан командир ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирди. Аёлга нисбатан маъмурий баённома тузилди.
Сингапурнинг Changi Airports International компанияси янги Тошкент аэропорти қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади, шунингдек, мавжуд аэропорт фаолиятини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар беради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг