8 ноябрь куни соат 18:35 да «Боғот-Хазорасп» темир йўлининг 357-км 3-тўсиқда темир йўлнинг ёнида номаълум шахс ётганлиги сабабли «Хива-Урганч-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди шошилинч тўхтатилган.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, воқеа содир бўлган куни Хоразм вилояти ИИБ ТХТБга «Урганч» локомотив депоси навбатчиси телефон орқали хабар берган.

Аниқланишича, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Пичоқчи қишлоғида яшовчи, 1981 й.т. Э.И. маст ҳолда темир йўл ёнида ухлаб қолган. Соат 18:29 да ҳаракатдан тўхтаган поезд 18:45 да ўз йўналиши бўйича юришда давом этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.