Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди, дея хабар берди Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу тайинлов Хоразм вилояти ҳокимлигида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокидаги йиғилиш давомида эълон қилинди.

Ботир Қудратходжаев 2016−2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори бўлиб ишлаган. Ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016). У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланган эди.