Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келди, дея хабар бермоқда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ матбуот хизмати. Бунинг оқибатида Хоразм вилоятида кўплаб хонадонлар электр энергиясиз қолган.

Хабар берилишича, ҳозирда барча тезкор ишчи гуруҳлар жалб қилинган бўлиб, аварияларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Урганч шаҳридаги электр таъминотидаги узулишлар сабаб шаҳардаги светофорлар ишламаётганлиги хабар қилинмоқда.