«талаба» тегли мақолалар


Энди фақат 2 тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилади — Абдуқодир Тошқулов
7 июн 2022, 15:08

Энди фақат 2 тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилади — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири энди фақат икки тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилиши, қолган ҳолларда эса академик мобиллик қўлланилишини таъкидлади. «Талаба турмуш қурса ва давлат хизматчиси бошқа иш жойига ўтса, вазирнинг хати билан кўчиришга рухсат берилади», — деди Абдуқодир Тошқулов.

2023 йилдан фақат давлат гранти бўйича квоталар эълон қилиниши мумкин
18 май 2022, 16:38

2023 йилдан фақат давлат гранти бўйича квоталар эълон қилиниши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, 2023 йилдан бошлаб давлат ОТМларига квоталарни фақат давлат гранти асосида эълон қилиш таклиф этилмоқда. Шунга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан барча ОТМлар тўлов-контракт бўйича квотани мустақил белгилаши мумкин бўлади.

Талабалар турар жойлари қурмоқчи бўлган тадбиркорларга 50% субсидия берилади
7 май 2022, 17:31

Талабалар турар жойлари қурмоқчи бўлган тадбиркорларга 50% субсидия берилади

Давлат хусусий шерикчилик асосида талабалар турар жойларини қуришни истаган тадбиркорларга бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади. ТТЖлар лойиҳаси тендер орқали аниқланади.

Украинадан қайтган талабаларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди
15 март 2022, 15:31

Украинадан қайтган талабаларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди

15 мартдан Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

4 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 март 2022, 22:00

4 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Украинадан эвакуация қилинган талабалар ўқишини Ўзбекистонда давом эттириши, рублнинг сўмга нисбатан курсини мустақил белгилаётган тижорат банклари, давлат ташкилотларида ишлашига рухсат берилган талабалар, Японияга 5 йилдан кейин оиласини ҳам олиб кетиши мумкин бўлган махсус мақомдаги мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

5 баҳо учун сомон ташиттирган устозимни иккита шарт билан ишга олгандим — Абдуқодир Тошқулов
25 феврал 2022, 08:57

5 баҳо учун сомон ташиттирган устозимни иккита шарт билан ишга олгандим — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ўзининг талабалик йиллари, илгари ОТМга ҳужжат топширишда кузатилган қийинчиликлар, талабалар ўртасидаги маҳаллийчилик, пул топиш учун қора иш қилишга тўғри келгани ҳақида сўзлаб берди. Қолаверса, сессияда фанларни ёпиб юрган йилларини эсга олар экан, 5 баҳо эвазига 4 «тележка» сомон ташиттирган устозини университетга ректор бўлгач, иккита шарт билан ишга олганини айтди.

Талабалар 2-курсдан ишлаши мумкин бўлади — Олий таълим вазири
24 феврал 2022, 11:32 1

Талабалар 2-курсдан ишлаши мумкин бўлади — Олий таълим вазири

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов қорақалпоғистонлик талабалар билан учрашувда ОТМларда 2 курсдан бошлаб ишлашга рухсат берувчи янги тизим яратилишини маълум қилди. «Ишлаганда ҳам ўзининг соҳасида ишласин. Мен буни ҳурмат қиламан», — деди у. Қолаверса, ОТМларда таълим жараёни 70 фоиз амалиётга ўтиш кераклиги таъкидланди.

36,7 минг нафар талаба ҳудудлардан Тошкент шаҳрига етиб келган
8 феврал 2022, 10:44

36,7 минг нафар талаба ҳудудлардан Тошкент шаҳрига етиб келган

7 февралдан анъанавий таълим босқичма-босқич бошлангач, ҳудудлардан пойтахтга 36 738 нафар талаба етиб келди. Уларнинг қарийб ярми ижара уйларига, 27 фоизи талабалар ётоқхонасига, 23 фоизи эса яқин қариндошлариникига жойлашган.

Тошкентда Сурияга кетмоқчи бўлган икки ўқувчи ва бир талабага суд ҳукми ўқилди
21 январ 2022, 15:11

Тошкентда Сурияга кетмоқчи бўлган икки ўқувчи ва бир талабага суд ҳукми ўқилди

Пойтахтда 20 ёшли бир талаба ва 18 ёшли икки мактаб ўқувчиси диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган. Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Йигитлардан бири 5 ярим йилга, икки нафари эса 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Вакцина олган сиртқи ёки кечки таълимда ўқиётган талабаларга ҳам контракт тўловида 10%лик чегирма берилади
29 сентябрь 2021, 13:25 1

Вакцина олган сиртқи ёки кечки таълимда ўқиётган талабаларга ҳам контракт тўловида 10%лик чегирма берилади

1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга 2021−2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

Ётоқхонада ва ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилади
1 март 2021, 18:08 4

Ётоқхонада ва ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилади

Барча ҳудудларда ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизими жорий қилинади. Ижарада турадиган талабалар билан профилактик тадбирлар қамрови ва сифати оширилади.

Талабаларга контракт пулларини тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди
22 октябр 2020, 20:07

Талабаларга контракт пулларини тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди

ОТМларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалари ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб амалга оширишлари мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг