«пора олиш» тегли мақолалар


Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда
17 феврал 2023, 15:40

Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди. Олий суд розилиги билан судья қамоққа олинди.

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
23 декабр 2022, 12:00

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

ДХХ Урганч тумани ҳоким ўринбосари ва «Чорванасл» марказининг мутахассисини ҳибсга олди
25 октябр 2022, 17:41

ДХХ Урганч тумани ҳоким ўринбосари ва «Чорванасл» марказининг мутахассисини ҳибсга олди

Урганчда «Чорванасл» маркази мутахассиси фуқаронинг 50 гектар ерини янги фермер хўжалиги таркибида қайта расмийлаштириб бериш эвазига $60 минг олганида ушланди. Воқеага алоқадор туман ҳокими ўринбосари ҳам $43 минг пора билан қўлга олинди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди
16 октябр 2022, 09:41

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди

Янгиҳаёт туманида Veolia Energy Tashkent хорижий компанияси ходими $600 пора олаётган вақтда қўлга олинди. У шу йўл билан абонентнинг қарзини сўндиришга ваъда берган.

Қирғизистон таълим ва фан вазири пора олаётган пайтда қўлга тушди
29 сентябрь 2022, 13:56

Қирғизистон таълим ва фан вазири пора олаётган пайтда қўлга тушди

Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев йирик миқдорда — $110 минг пора олаётган вақтида қўлга тушди, деб хабар берди мамлакат ИИВ. Қирғизистон президенти матбуот котиби мазкур иш юзасидан кенг қамровли тергов ўтказилишини маълум қилди.

Метрополитен ходими ишга киритиб қўйиш учун $1000 пора олганликда гумонланмоқда
24 сентябрь 2022, 10:41

Метрополитен ходими ишга киритиб қўйиш учун $1000 пора олганликда гумонланмоқда

22 сентябрь куни «Тошкент метрополитени» тузилмаси ходими фуқарони ишга киритиб қўйиш учун ундан 1000 АҚШ доллари пора олаётганда ушланган. Ходим Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ўрнатилган тартибда қамоққа олинди.

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда
22 сентябрь 2022, 11:50

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда

Жиззах вилоятида ўрмон нозири 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилганликда гумонланяпти. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Андижонда фуқарони $1500 эвазига ишга киритишга уринган шахс ушланди
15 август 2022, 12:41

Андижонда фуқарони $1500 эвазига ишга киритишга уринган шахс ушланди

Андижонда фуқарони танишлари орқали ҳамшира лавозимига ишга киритишга уринганликда гумонланган шахс 1500 доллар олганида ушланди. Фарғонада эса бошқа бир шахс Жанубий Кореяга ишга жўнатиш эвазига олган 5400 доллардан 1000 долларини қайтарган вақтида қўлга олинди.

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди
18 июл 2022, 18:18

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

ДХХ Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бирини ўз хизмат хонасида МЧЖ иш юритувчисидан 400 доллар пора олаётганда ушлади. У МЧЖни «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, 500 доллар талаб қилган.

Яна бир ҳоким ёрдамчиси $300 олаётганда қўлга тушди
13 май 2022, 17:30

Яна бир ҳоким ёрдамчиси $300 олаётганда қўлга тушди

Қашқадарёнинг Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси 300 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. У маҳаллий фуқарога вилоят тез тиббий ёрдам марказига фельдшер бўлиб ишлашга киритишни ваъда қилганлиги айтилмоқда. Туман ҳокимияти «ҳоким ёрдамчиси аввалги иш жойидаги имконияти туфайли пора олгани, ҳозирги лавозими унга бундай ваколатлар бермаслигини» таъкидлади.

Андижонда хокимият бош юристконсульти пора билан қўлга тушди
28 апрель 2022, 16:58

Андижонда хокимият бош юристконсульти пора билан қўлга тушди

Асака тумани ҳокимлиги бош юристконсульти фермер хўжалигининг суддаги ишини ҳал қилиб бериш эвазига $1000 олаётган вақтда қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразмда 10 млн сўм пора олган туман бандликка кўмаклашиш маркази директори 5 йилга қамалди
9 феврал 2022, 16:12

Хоразмда 10 млн сўм пора олган туман бандликка кўмаклашиш маркази директори 5 йилга қамалди

Хоразм вилояти Янгибозор тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.Ж. тадбиркорга 122,5 млн субсидия ажратиш эвазига 10 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. ЖИБ Янгибозор туман суди уни айбли деб топиб, 5 йилга озодликдан, қолаверса, 2 йилга давлат ташкилотларида мансабдор сифатида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг