22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмасида коррупцияга оид жиноят ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати.

Тузилма ходими «Р.Р.» фуқаро «Л.Л.»нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Буни метрополитеннинг Коррупцияни олдини олиш хизмати ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорликда аниқлади.

Прокуратура органлари ходимга Жиноят кодексининг 28,168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28, 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатди. Ходим ўрнатилган тартибда қамоққа олинган.