«зойир мирзаев» тегли мақолалар


Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда
18 ноябр 2021, 11:07

Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишдан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди
16 август 2021, 08:42

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг олиб ташланди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.

Зойир Мирзаев ҳам ўзбек-хитой, ҳам «Спутник V» вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди
12 август 2021, 13:06

Зойир Мирзаев ҳам ўзбек-хитой, ҳам «Спутник V» вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккита дозаси билан эмланган. Кейинроқ вилоят раҳбари «Спутник V» вакцинасини ҳам қабул қилганлиги маълум бўлди. Бунга унда антитаначалар кўтарилмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча хил вакцина билан эмланишда ножўя таъсирлар хавфи борлиги ҳақида огоҳлантириб, фуқаролардан «ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини» сўраган эди.

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев ёшлар фестивалида мақом куйлади
16 июн 2021, 16:11

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев ёшлар фестивалида мақом куйлади

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида 13−15 июнь кунлари ўтказилган ёшлар фестивалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мақом куйлади. Шунингдек, фестиваль доирасида журналист ва блогерлар мукофотланган.

Муборак тумани ҳокими ишдан олинди
9 июн 2021, 13:38

Муборак тумани ҳокими ишдан олинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради
31 май 2021, 18:12 1

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.

Байроқ устунига ажратилган 1,35 млрд сўмга хароба ётоқхона таъмирланади — Зойир Мирзаев
30 апрель 2021, 16:48

Байроқ устунига ажратилган 1,35 млрд сўмга хароба ётоқхона таъмирланади — Зойир Мирзаев

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда ўрнатилиши режалаштирилган байроқ ва унинг устунига давлат бюджетидан маблағ сарфланмаслигини айтди. Устунга ажратилган 1,35 млрд сўм маблағ Қарши шаҳридаги хароба аҳволдаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлаш ишларига йўналтирилади. Ҳоким устун фақат ҳомий топилсагина қурилишини таъкидлади.

Муҳтож оилалар учун қурилган арзон уйларни ҳокимият ишчилари олган — Зойир Мирзаев
1 апрель 2021, 15:38

Муҳтож оилалар учун қурилган арзон уйларни ҳокимият ишчилари олган — Зойир Мирзаев

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олганини маълум қилди. «Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.

Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги ҳокимларга янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади
11 феврал 2021, 09:53

Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги ҳокимларга янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади

Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги 15 та ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади. У фақат яқинда тайинланган вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсуповга рухсат берилганини қўшимча қилган.

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото
31 август 2020, 12:07

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото

Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди
30 июл 2020, 16:36

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Исроил Аманов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов ҳоким лавозимига маъқулланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг