Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилиши кутилмоқда. Ушбу маълумотни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов «Газета.uz»га тасдиқлади.

Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов ва Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев.

2018 йилнинг февраль ойида генерал-майор Муротжон Азимов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.

2016 йилнинг сентябридан у Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари, унгача эса Бухоро вилояти прокурори бўлган.

Зойир Мирзаев 2019 йилнинг октябь ойида Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимига тайинланган.