Қашқадарё вилоятида автомобилсиз кун доирасида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳамда сектор раҳбарлари ўртасида велопойга уюштирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

3 километрлик финал чизиғига биринчи бўлиб вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар етиб келишди.


Чапдан ўнгга: Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаев, Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров ва Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов.


Нишон тумани ҳокими Мухтор Хаитмуродов (чапдан биринчи), Косон тумани ҳокими Асрол Бойқароев (марказда), Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаев (чапдан биринчи, иккин қаторда), Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов ва Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов.


Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов.