«бухоро вилояти» тегли мақолалар


«Таннархни яна пасайтирса бўлади» — президент тўқимачилик корхонасида бўлди
22 январ 2021, 10:56

«Таннархни яна пасайтирса бўлади» — президент тўқимачилик корхонасида бўлди

Президент Бухородаги 65 млнлик тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонанинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо доконлари бор, мамлакатда яна 50 тасини очиш кўзланган. Хориждаги Ўзбекистон элчихоналари ёрдамида чет элда ҳам савдо нуқталарини очиш режа қилинган.

Ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун Олот туманига 21 млрд сўм ажратилади — президент
21 январ 2021, 19:02

Ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун Олот туманига 21 млрд сўм ажратилади — президент

Президент Бухоро вилоятига сафари чоғида Олот туманига ташриф буюриб, ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун 21 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланиши таъкидланди.

Бухорода 263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
18 январ 2021, 16:03

Бухорода 263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари бўлимга тегишли 24 дона «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари аниқланди. Умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулки талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.

Бухорода ободонлаштириш ходими устига юк машинаси ағдарилди
11 январ 2021, 11:47

Бухорода ободонлаштириш ходими устига юк машинаси ағдарилди

Бухоро шаҳрида асфальт маҳсулоти юкланган юк машинаси эркак устига ағдарилиб кетиб, босиб қолган. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишига кўра, ҳодиса мазкур ҳудудда қазиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг юзаси фақат қўмилгани ва мўрт бўлиб қолгани сабабли юзага келган.

Бухорода йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди
28 декабр 2020, 17:13

Бухорода йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди

Бухоро вилоятида йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди. У Когон шаҳрида ҳамшира бўлиб ишлаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди
9 ноябр 2020, 12:59

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

«Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб борган Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради
28 октябр 2020, 01:20

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради

Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.

USAID Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини тиклашга кўмаклашди
10 сентябрь 2020, 16:20

USAID Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини тиклашга кўмаклашди

AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини қайта тиклаш ишларини молиялаштирди. 1978 йилда қазилган каналда гидропостлар қурилиб, ўзани бетонлаштирилди.

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
28 август 2020, 11:38

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Бухорода «Москвич» ариққа қулаб тушиши оқибатида икки киши вафот этди
11 август 2020, 19:43

Бухорода «Москвич» ариққа қулаб тушиши оқибатида икки киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида «Москвич» йўлдан чиқиб кетиб, ариққа қулади. Автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди.

Бухоро вилоятида 50 та кислород концентратлари сотиб олинди. Уларнинг нархлари қанча?
23 июл 2020, 23:03

Бухоро вилоятида 50 та кислород концентратлари сотиб олинди. Уларнинг нархлари қанча?

Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.

Бухоро вилоятида йил бошидан буён 11,4 мингдан зиёд ёшлар иш билан таъминланди
23 июн 2020, 20:08

Бухоро вилоятида йил бошидан буён 11,4 мингдан зиёд ёшлар иш билан таъминланди

Бухоро вилоятида 11,4 мингдан зиёд ёшлар ишга жойланди, карантин даврида ишини йўқотган ёки хориждан муҳожирликдан қайтган яна 5,4 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг