18 декабрь куни Бухоро вилоятида таҳминан соат 23:18 ларда «Нукус-Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезди аёл кишини уриб юборган. Бу ҳақда вилояти ИИБ хабар берди.

Воқеа ҳақида вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига темирйўл бекати навбатчиси хабар қилган. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, марҳум Когон туманида истиқомат қилган ҳамда Когон шаҳар шифохонасида ҳамшира сифатида фаолият юритган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.