Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди ЎзА. Ушбу тайинлов 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди фаоллар йиғилишида амалга оширилди.

Йиғилишда, шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов қатнашди. Тайинловга қадар Ботир Зарипов «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Олдинроқ, Бухоро вилояти ҳокимининг вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирус билан касалланиб, вафот этган эди. Кейинчалик 28 август куни Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.