«абдулла арипов» тегли мақолалар


Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди
24 май 2021, 08:47

Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, бош вазир Абдулла Арипов кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда 60 ёшга тўлгани муносабати билан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида
17 апрель 2021, 13:25

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади
17 апрель 2021, 11:30

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида ҳамкорлик марказини қуришади
12 апрель 2021, 10:42

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида ҳамкорлик марказини қуришади

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари икки мамлакат чегараси ҳудудида «Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази қурилишига старт беришди. Марказ орқали суткасига икки томонга 35 минг киши ва 5000 дона юк машиналари ўтиши мумкин бўлади.

«Самарқандда ҳоким бўлганимда, фақат Арипов келиб муаммоларни сўраган» — президент бош вазир ҳақида
5 феврал 2021, 12:45

«Самарқандда ҳоким бўлганимда, фақат Арипов келиб муаммоларни сўраган» — президент бош вазир ҳақида

Фарғона вилояти Халқ депутатлари кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов фаолияти ҳақида фикр билдирди. «Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган», — деди давлат раҳбари.

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди
30 ноябр 2020, 20:33

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди

Ўзбекистон бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг онлайн учрашувида бизнес ҳамкорлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувини фаоллаштиришга шароит яратиш мақсадида ШҲТ давлатлари ўртасида парвозларни босқичма-босқич қайта тиклашга чақирди.

Абдулла Арипов Туркистонда Козоғистон бош вазири билан учрашди
21 ноябр 2020, 19:59

Абдулла Арипов Туркистонда Козоғистон бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркистонга ташриф буюриб, Қозоғистон ҳукумат раҳбари Асқар Мамин билан музокаралар ўтказди.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтди
9 ноябр 2020, 13:38

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунлари бўйича транспорт, энергетика, қурилиш, таълим, маданият, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини, шунингдек, ёшлар сиёсатини ривожлантиришга оид жами 23 ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
5 ноябр 2020, 20:57

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

Абдулла Арипов Сирдарёда — Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар кўчиб ўтишга тайёр
29 октябр 2020, 22:19

Абдулла Арипов Сирдарёда — Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар кўчиб ўтишга тайёр

Ҳукумат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сардоба техноген фалокатидан зарар кўрган аҳоли уй билан бирга доимий иш ўрнига ҳам эга бўлишини таъкидлади. Янги уйлар кўчиб ўтишга тайёр ва тез орада «қуръа ташлаш» йўли билан аҳоли ўртасида тақсимланади.

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирини табриклади
15 октябр 2020, 14:01

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирини табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаровни Қирғизистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «популизм»да айбланди. Интернет фойдаланувчилари: «Ҳаммамиз популистмиз»
13 октябр 2020, 10:45

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «популизм»да айбланди. Интернет фойдаланувчилари: «Ҳаммамиз популистмиз»

Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳаракатларини популистик деб атади. Интернет фойдаланувчилари қўмитани қўллаб-қувватлашди ва ўзларини ҳам популист деб аташди.

Абдулла Арипов ва Очилбой Раматов куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун масъул этиб бириктирилди
18 сентябрь 2020, 23:00

Абдулла Арипов ва Очилбой Раматов куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун масъул этиб бириктирилди

Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун бош вазир Абдулла Ариповни Тошкент туманларига, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни эса вилоятларга масъул этиб бириктирди. Тайёргарлик ишларини, энг аввало, бу борада аҳвол оғир бўлган 56 та туман ва шаҳардан бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бош вазир Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарларига ҳайфсан берди
8 август 2020, 21:25

Бош вазир Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарларига ҳайфсан берди

Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, шунингдек унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга ҳайфсан берилди. Бош вазир кам таъминланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдамни кечиктирган айрим маҳалла раисларининг ҳаракатларини танқид қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг