Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон бош вазир этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида хабар берилди.

Табрик мактубида Қирғиз Республикаси бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, икки қўшни мамлакатлари ва халқлари манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Қирғизистон парламенти томонидан Садир Жапаров бош вазир этиб тайинланганди.

15 октябрь куни эса Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.