5 ноябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди, дея хабар қилди Ўзбекистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари бошчилигидаги қўшни давлат делегацияси 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурида ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган,