Самарқандда фуқарони сохта ҳужжатлар билан СамДУга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди, дея хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. бошқа фуқаро Ш. нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Қозоғистондаги университетлардан бирида 3 йил ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали уни Самарқанд давлат университети «Иқтисод» факультетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган. Гумонланувчи бунинг эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.