Фарғона вилояти Фурқат тумани ИИБ ходимлари 14 апрель куни фуқаро Х.К. ўз томорқасида 6 туп кўкнори ўстираётганини аниқлади, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан (экиш тақиқланган экинларни етиштириш / уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланган 6 туп кўкнори ашёвий далил сифатида олинган, гумондор эса ҳибсга олинган.