Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 20 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 18,65 сўмга арзонлади ва 11 259,37 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 13,38 сўмга пасайди ва 12 158,99 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,12 сўмга пасайди ва 141,97 сўмга тенг бўлди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасаймоқда. Аввалроқ, долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,40 сўмга пасайиб, 11 278,02 сўмга тенг бўлганди.