Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор ўтказилди, дея хабар берди Департамент матбуот хизмати.

Унга кўра, фуқаролар М. М. ва С. Н. «Д.-» МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкентда фаолият юритувчи тижорат банкидан 2 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган. Фуқаролар бунинг эвазига, кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг доллар устама пули сўрашган. Улар шундан 55 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.