Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда турли хил котлетлар ва улар учун гарнирлар рўйхатини тақдим этади.

Помидор ва пишлоқли котлетлар


Котлетларни помидор ва пишлоқ билан пишириб, таомномангизга хилма-хиллик киритинг. Ушбу таом жуда мазали ва тўйимли бўлиб, уни истаган гарнир билан дастурхонга тортса бўлади.

Киевча котлетлар


Серсув ва мазали киевча котлетлар, оддий котлетдан қиймадан эмас, саваланган товуқ филесидан тайёрланганлиги билан ажралиб туради. Уни тайёрлаш осон бўлиб, сиздан кўп вақт талаб қилмайди.

Балиқли котлетлар

Балиқ гўштидан тайёрланган котлетлар жуда мазали бўлиб, шу билан бирга улар жуда парҳезбоп таом ҳамдир.

Картошкали котлетлар


Картошкали котлетлар — жуда ажойиб кўринишдаги егулик бўлиб, уларни асосий таом сифатида ҳам, таомга қўшимча гарнир сифатида ҳам тортиш мумкин. Бундай котлетларга жуда оддий масаллиқлар сарфланилса ҳам, таъми эса жуда мазалидир.

Котлетлар


Мол гўштидан тайёрланилган котлетлар, кўпчиликнинг севимли таоми саналади. Котлетларни тайёрлаш унчалик ҳам қийин эмас, фақатгина қийма, бир-неча сабзавотлар ва энг асосийси меҳр билан пишириш.

Гарнир

Туркча усулда пиширилган макаронли гуруч


Бундай егуликни гўштли таомлар, котлетлар ёки шунчаки қайланинг ўзи билан ҳам бирга тортиш мумкин.

Гўштли таомлар учун илиқ салат-гарнир


Aгарда сиз гарнирларга ранг-баранглик киритмоқчи бўлсангиз, унда сабзавотлардан тайёрланиладиган бу мазали салат жуда қўл келади.

Сабзавотлар билан товада пиширилган гуруч


Таомларга қўшимча гуручли газаклар ҳар доим бир хил бўлса, дарров меъдага тегиши аниқ. Шу сабабли ҳам сизларга сабзавотлар қўшиб пишириладиган гуручли таомнинг рецептини таклиф қиламиз.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15