Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига сайланди, дея хабар қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

11 сентябрь куни Спорт вазирлигида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов видеоконференцияси бўлиб ўтди. Делегатлар Рустам Жўраев номзодини бир овоздан тасдиқладилар.

Фото: Спорт вазирлиги.

Йиғилиш якунида Рустам Жўраев қўл жанги спорт турини мамлакатда янги босқичга олиб чиқиш, бу спорт тури бўйича спортчи ва тренерларга шарт-шароитлар яратиш, уюшмаган ёшлар ўртасида ушбу спорт тури бўйича тизимли мусобақалар ташкил этиш, шунингдек, федератсиянинг ҳудудлардаги моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклифларини билдирди.