Қирғизистон президенти футзал турнирида тўпурар бўлди
18 декабр 2021, 18:30

Қирғизистон президенти футзал турнирида тўпурар бўлди

Қирғизистон футболининг 100 йиллигига бағишланган футзал бўйича ўртоқлик турнирида мамлакат президенти Садир Жапаров ҳам қатнашиб, жами 9 та гол уриб, турнир тўпурари бўлди. Бироқ давлат раҳбарининг жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Burger & Lounge ресторанида бургерларни ярим нархга харид қилиш мумкин
18 декабр 2021, 17:00

Burger & Lounge ресторанида бургерларни ярим нархга харид қилиш мумкин

Burger & Lounge ресторанининг янги филиалида 2022 йил 31 январгача айрим бургерларни «ТОЧКА» промокоди билан ярим нархга харид қилиш мумкин.

Антимонополия қўмитаси тадбиркорга тайинланган 1,75 млрд сўмлик қарздорликни асоссиз деб топди
18 декабр 2021, 15:45

Антимонополия қўмитаси тадбиркорга тайинланган 1,75 млрд сўмлик қарздорликни асоссиз деб топди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Тошкент ЭТК» томонидан DSS компаниясига ҳисобланган 1,75 млрд сўм қарздорликни асоссиз деб топиб, уни бекор қилди. Ушбу ҳолат бўйича электр тармоқ корхонасининг шикояти суд томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинган ва қўмита қарори ўз кучида қолган.

«Ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ» — сенатор «Қўйлиқ» бозори ҳақида
18 декабр 2021, 15:42

«Ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ» — сенатор «Қўйлиқ» бозори ҳақида

Сенатор Толибжон Мадумаров «Қўйлиқ» бозори кўчирилиши бўйича ҳали бирор қонуний асос йўқлигини ҳамда бу борадаги шов-шувлар ўша ердаги бозорчиларнинг асоссиз ташвиқоти эканини таъкидлади. Аввалроқ бозор кўчирилиши ҳақида 2017 йилдаёқ қарор қилингани айтилганди.

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида зилзила сезилди
18 декабр 2021, 14:22

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида зилзила сезилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли бўлмаган зилзила сезилди. Унинг эпицентри Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида бўлган.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун салатлар
18 декабр 2021, 10:30 1

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун салатлар

«Янги йил гулчамбари», шуба остидаги сельдь балиғи рулети, «Байрам торти», «Цезарь», ассорти ва стейк билан тайёрланган салат — Zira.uz янги йил дастурхони учун салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти асосчиси устидан ариза берди
18 декабр 2021, 05:00

Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти асосчиси устидан ариза берди

Дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов Давлат статистика қўмитасининг юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларини ўз ичига олган Orginfo.uz сайтини ишлаб чиқди. Давлат органининг сайтидан фарқли равишда, ушбу сайт компанияларни номи бўйича қидириш, аффилланган шахслар ва бошқа маълумотларни кўриш имконини беради. Қўмита талабига биноан дастурчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 декабр 2021, 22:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқи етакчиларининг Россияга қарши санкцияларни узайтиришга қарор қилгани, Япониядаги касалхонада чиққан ёнғинда 24 кишининг ҳалок бўлгани, Хитой АҚШни савдо қоидаларини бузганликда айблагани, Жанубий Корея коронавирус туфайли чекловларини кучайтириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 декабр 2021, 22:00

17 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга 400 млн ажратган Жаҳон банки ҳамда 162 млн доллар қарз берган Осиё тараққиёт банки, Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қабул қилган қўшма баёнот, коррупциявий жиноятни содир этган 14 мингдан ортиқ мансабдор, нархи арзонлашган «АИ-80» бензини, 2022 йилда кутилаётган хавф-хатарлар, янги 50 минг сўмлик банкнотадаги хатони тан олган МБ ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 17 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда капитализациясига кўра энг қиммат банклар маълум қилинди
17 декабр 2021, 19:41

Ўзбекистонда капитализациясига кўра энг қиммат банклар маълум қилинди

Капитализациясига кўра Ўзбекистоннинг энг қиммат банклари маълум қилинди. Trastbank энг қиммат банк дея топилди. Ундан кейинги ўринларда Ўзсаноатқурилишбанк ва Ipoteka-bank қайд этилган.

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади
17 декабр 2021, 19:38

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади

18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.

Жаҳон банки Ўзбекистонга бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш мақсадида $400 млн кредит ажратади
17 декабр 2021, 17:24

Жаҳон банки Ўзбекистонга бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш мақсадида $400 млн кредит ажратади

Жаҳон банк Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишини тезлаштириш мақсадида 400 млн доллар кредит тақдим этади. Бунда Ўзбекистонга 30 йилдан ортиқ муддатга паст фоизли 250 млн долларлик имтиёзли кредит, шунингдек, қайтариш муддати 12 йилдан ортиқ бўлган 150 млн доллар миқдоридаги кредит бозор фоиз ставкасида тақдим этилади.

Долларнинг расмий курси пасайди
17 декабр 2021, 17:22

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,90 сўмга пасайиб, 10 821,32 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

ОТБ пандемия даврида Korzinka фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун $12 млн кредит ажратди
17 декабр 2021, 16:32

ОТБ пандемия даврида Korzinka фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун $12 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки илк бор давлат кафолатисиз Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхонаси — Korzinka супермаркетлар тармоғига 12 млн доллар миқдорида кредит ажратди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди
17 декабр 2021, 16:20

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди

Тошкент вилоятида экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйгани учун 14 нафар масъулга «хайфсан» берилди.

Марказий банк янги намунадаги 50 минг сўмликда хато борлигини тан олди
17 декабр 2021, 15:50

Марказий банк янги намунадаги 50 минг сўмликда хато борлигини тан олди

Марказий банк 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилганлигини тан олди ва бефарқ бўлмаган барчага миннатдорчилик билдирди. МБ ушбу янги кўринишдаги пуллар эмиссия қилинмагани, ҳозирда хатолик бартараф этилаётганини қўшимча қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қўшма баёнотни қабул қилди
17 декабр 2021, 15:17

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қўшма баёнотни қабул қилди

Сеулда Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар якунида эса Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин стратегик шерикликни чуқурлаштиришга оид қўшма баёнотни қабул қилди. Қолаверса, АКТ, «ақлли» қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид меморандумлар, Иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда тиббий ускуналар етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
17 декабр 2021, 14:38

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди, якшанба куни эса Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳудудларда ёмғир ёғади ва ҳаво бироз совийди.

Мактаб ўқувчилари 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
17 декабр 2021, 12:36

Мактаб ўқувчилари 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (сешанба) 10 январга (душанба) қадар давом этишини маълум қилди.

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
17 декабр 2021, 11:50 1

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Монополияга қарши курашиш қўмитаси норасмий валюта операцияларининг олдини олиш учун хусусий валюта шохобчаларининг ишлашига рухсат бериш таклифини илгари сурди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг