Жума куни республика бўйича +7…+12 даража илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Эртага, 18 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади. Бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3 даражани ташкил этади, кундузи +14…+17 даража илиқгача кўтарилади.

Якшанба куни кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Мамлакатнинг шимолида бироз ёмғир ёғиб, эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи +8…+13 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.