«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда янги йил дастурхони учун салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

«Янги йил гулчамбари» салати


Янги йил дастурхони учун ўзига хос ва қизиқарли салат рецептини тақдим этамиз. Маҳсулотларнинг комбинацияси сизни қувонтиради, ташқи кўриниш эса ўзгача байрам муҳитини қўшади.

«Шуба остидаги сельдь балиғи» рулети


Бу севимли салатни бир хил кўринишда тайёрлаш жонингизга теккан бўлса, унда бизнинг рулетсимон шаклимизда тайёрлаб, яқинларингизни ҳайрон қолдиринг.

«Байрам торти»


Бундай салатни айлана шаклда тайёрласангиз, ундаги барча қаватлар кўриниб, янада иштаҳалироқ чиқади.

Стейк билан тайёрланган илиқ салат


Стейк билан тайёрланган бундай илиқ салатни асосий таом сифатида ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин. Ҳар хил масаллиқлардан фойдаланилгани ва ажойиб кўриниши билан бу салат ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Салатлардан қилинган ассорти


Айнан ҳозир кўпчилик Янги йил дастурхонига нималар тайёрласам экан деб, ўйлаб юрибди. Мана бундай ғоя эса сизларга манзур келади деган умиддамиз.

«Цезарь» салати


«Цезарь» салати бутун дунё бўйича машҳур салатлардан бири бўлиб, бугун ана шу салат рецептини тақдим этамиз. Бунинг учун эса бизлар ҳамма ердан харид қилиш мумкин бўлган маҳсулотлардан фойдаландик.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15