Оҳангарондаги боғда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилгани айтилмоқда
30 апрель 2024, 01:13

Оҳангарондаги боғда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилгани айтилмоқда

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида номаълум шахс 1500 га яқин мевали ва манзарали дарахтни ёқиб юборгани айтилмоқда. Экология бошқармасининг маълум қилишича, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Тожикистон Россияда фуқароларининг ҳуқуқлари «кенг миқёсда поймол этилаётганидан» хавотир билдирди
29 апрель 2024, 22:18

Тожикистон Россияда фуқароларининг ҳуқуқлари «кенг миқёсда поймол этилаётганидан» хавотир билдирди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотаси топширди, унда Россияда мамлакат фуқароларига нисбатан бўлаётган «кескин салбий муносабат» ҳамда уларнинг ҳуқуқлари «кенг миқёсда поймол этилаётганидан» хавотир билдирилган.

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди (+ видео)
29 апрель 2024, 21:39

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Кўчмас мулк ва автомобиль савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш таклиф қилинмоқда
29 апрель 2024, 21:04

Кўчмас мулк ва автомобиль савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш таклиф қилинмоқда

Ҳукумат нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши кураш чораларини ишлаб чиқмоқда. Кўчмас мулк ва автомобиллар олди-сотдиси, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва бошқалар нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин.

Тошкент вилоятининг 6 та туманида фото ва видеокамералар ўрнатилади
29 апрель 2024, 18:22

Тошкент вилоятининг 6 та туманида фото ва видеокамералар ўрнатилади

Тошкент вилоятининг Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманларида ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилади.

Гаага суди Исроил етакчилари, жумладан, Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер бериши мумкин — NYT
29 апрель 2024, 17:28

Гаага суди Исроил етакчилари, жумладан, Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер бериши мумкин — NYT

Исроил расмийларига кўра, Гаагадаги Халқаро жиноий суд Ғазодаги уруш туфайли бош вазир Биньямин Нетаньяху ва бошқа Исроил расмийларига нисбатан айблов эълон қилиши мумкин. Суд, шунингдек, ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистонда биринчи чоракда ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди
29 апрель 2024, 15:55

Ўзбекистонда биринчи чоракда ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 19,8 фоизга ўсиб, 4 млн 920 минг сўмни ташкил этди. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида ўртача маош энг пастлигича қолмоқда.

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси ўтказилади
29 апрель 2024, 15:24

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси ўтказилади

1−2 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да имконияти чекланган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Самарқандда жами 1 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди
29 апрель 2024, 15:20

Самарқандда жами 1 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди

Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди. Улардан бири 688,9 млн сўмлик, иккинчиси эса 329,6 млн сўмлик табиий газни қонунга хилоф равишда ишлатган.

ЕИ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 млн евро ажратди
29 апрель 2024, 15:18

ЕИ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 млн евро ажратди

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш учун 6 млн евро миқдорида грант ажратди. Жорий ва келгуси йилда бу мақсадга жами 20 млн евро йўналтирилади.

Тошкент халқаро инвестиция форумида 84 та давлат иштирок этади
29 апрель 2024, 15:02

Тошкент халқаро инвестиция форумида 84 та давлат иштирок этади

Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. 2−3 май кунлари ўтадиган тадбирда 84 та давлатдан қарийб 2500 киши, жумладан, БМТ, ЕТТБ, ОПЕК, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.

UzIMEI тизими оператори Information Technology Center`даги улушини сотмоқчи
29 апрель 2024, 14:40

UzIMEI тизими оператори Information Technology Center`даги улушини сотмоқчи

Ўзбекистонда UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг 49 фоизи сотувга қўйилади.

420 млн долларга қурилган ва зарар кўраётган ТМЗнинг давлат улуши кимошди савдосига қўйилади
29 апрель 2024, 14:12

420 млн долларга қурилган ва зарар кўраётган ТМЗнинг давлат улуши кимошди савдосига қўйилади

Тошкент металлургия заводидаги давлат улушининг 49,9 фоизи 2025 йил июнь ойи охиригача халқаро бозорда кимошди савдосига қўйилади. Июнь ойида ЎТТЖ суд орқали кипрлик инвесторларни лойиҳадан четлаштириш ҳақида қарор чиқартирган, бироқ завод 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолган.

Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Тошкентда ўтган Жаҳон кубогида еттита медаль олди
29 апрель 2024, 13:03

Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Тошкентда ўтган Жаҳон кубогида еттита медаль олди

Тошкентда ўтган гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизлар жами 7 та: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Медалларнинг 5 тасига жамоа етакчиси Тахмина Икромова эгалик қилди.

Юнусобод туманидаги айрим кўчаларни номлашда таклифлар қабул қилинмоқда
29 апрель 2024, 12:31

Юнусобод туманидаги айрим кўчаларни номлашда таклифлар қабул қилинмоқда

Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали 13 майгача Юнусобод туманидаги 212 та кўча ва объектни номлаш бўйича ўз таклифларини йўллаши мумкин.

Ўзбекистонда уч ойда никоҳлар сони камайди
29 апрель 2024, 12:26

Ўзбекистонда уч ойда никоҳлар сони камайди

2024 йил январь-март ойларида қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган
29 апрель 2024, 11:35

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган

Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 205 713 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кам. Ўлим ҳолатлари эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ўсиб, 40 197 нафарни ташкил этди. Статистика агентлиги дастлабки чоракдаги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

Янги Андижонда вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш бошланди (фото)
29 апрель 2024, 11:19 1

Янги Андижонда вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш бошланди (фото)

Янги Андижон шаҳрида инвестиция маблағлари асосида 4 гектар майдонда вилоят ҳокимлиги биносини қуриш ишлари бошланди. Янги бинолар 3 ва 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хонани ўз ичига олади. 1,4 гектар майдон кўкаламзорлаштирилади.

Ҳафта давомида ҳарорат исиб боради
29 апрель 2024, 11:13

Ҳафта давомида ҳарорат исиб боради

Дам олиш кунларидаги салқин ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳарорат кўтарила бошлайди ва +24…+31 даражагача исийди. Кечалари +10…+15 даража атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиб чанг-тўзон кузатилади. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди
29 апрель 2024, 10:39

Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди

Бир ҳафта давом этган меҳнат таътилидан сўнг Шавкат Мирзиёев иш фаолиятига қайтди. У бугун ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, ҳафта давомида эса Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг