Бошланган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет хизмати.

30 апрель куни фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўтган дам олиш кунлари ҳаво бироз салқинлашганидан сўнг ҳарорат фони кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасидан кундуз кунлари +24…+29 даражагача, баъзи жойларда +31 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат +10…+15 даражагача кўтарилади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда 29−30 апрель кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида 29 апрелдан 3 майгача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳарорат +21…+24 даража атрофида бўлади, 1−3 май кунлари +25…+29 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари +12…+15 даражагача кўтарилади.